Ўзбекистонда имконият қандай? Тахмин қилиш мумкинки, Хорватия очко олади. Биздан кейин ўйнайдиган Жазоирга ҳам атиги 1 очко керак, эплайди. Плей оффга чиқадиган учинчи ўринларнинг энг ёмони - 8-ўриндаги Эрон 0 тўплар нисбати билан бўлиши эҳтимоли катта. Демак, биз аниқ чиқишимиз учун Конгони 7:0 ҳисобида ютишимиз керак бўлади. Мабодо 6:0 ютсак, Жазоирнинг Австрияга ютқазишидан умид қилишимизга тўғри келади. Шунда -1 тўплар нисбати бўлган Кореяни ортда қолдириб, 8-ўринга жойлашамиз.
    4 комментария
    7 классов
    Кўнгилни чўктирманглар, агар Гана Хорватияни 3:0 ютиб, шунингдек, Жазоир Австрияга ютқазса, бизга 4:0 ҳам етаркан😁
    25 комментариев
    22 класса
    Торимий: «Жаҳон чемпионати эмас, бу фалокат. ФИФА Эронга ёрдам бериш учун ҳеч нарса қилмади» Эрон миллий жамоаси сардори Меҳди Торимий ФИФА ва 2026 йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчиларига танқид ёғдирди. Сиэтлда Миср билан 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг, бу натижа эронликлар учун плей-оффга чиқиш имконини сақлаб қолган бўлса-да, ҳужумчи мундиал жамоаси учун логистика муаммолари ва ҳеч қандай ёрдам йўқлиги туфайли фалокатга айланганини маълум қилди. «Биз бу ҳақда аввал бошиданоқ шикоят қиляпмиз. Бу фалокат, Жаҳон чемпионати эмас. Чинакам фалокат. Биз профессионал мусобақадаги профессионал ўйинчилармиз, бу нотўғри, бу адолатсизлик. Агар ФИФА буни адолатли деб ҳисобласа — уларга яхши. Аммо бу адолатдан эмас. Ким бизга ёрдам беришни истайди? Ҳеч ким ёрдам бермайди. Ҳеч ким. Бизнинг муаммоларимиз учун ким жавобгар бўлиши керак? ФИФА? Билмайман. АҚШ? Билмайман — менга бирор бир исм айтинг. Инфантино биринчи ўйиндан кейин кийиниш хонамизга келиб, барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА амалда ҳеч нарса қилгани йўқ», — дея Торимий сўзларидан иқтибос келтирди Daily Mail нашри. Маълумот учун, Эрон уч очко билан учинчи ўринларни эгаллаган энг яхши саккиз жамоадан бири сифатида 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритиш умидида бошқа гуруҳлардаги вазиятни кузатмоқда.
    1 комментарий
    9 классов
    Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Андрей Фёдоров Фабио Каннаваро бошчилигидаги миллий жамоанинг ЖЧ-2026даги муваффақиятсиз иштироки ҳақида ўз фикрини билдирди. «Мен Каннаварони Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинламаган бўлардим, балки Кападзени қолдирган маъқул эди. У терма жамоа бош мураббийи сифатидаги вазифаларни яхши уддалаётганди. Каннаваронинг Ўзбекистонда ишлашдан ўз манфаати (мотивацияси) бор», — дея собиқ футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Metaratings.ru. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мундиалда иштирок этмоқда. Каннаваро шогирдлари гуруҳ босқичида иккита ўйин ўтказиб, ҳали очко жамғара олишмади. Жаҳон чемпионатининг старт турида Ўзбекистон Колумбияга имкониятни бой берди (1:3), шундан сўнг Португалиядан жавобсиз бешта гол ўтказиб юборди. 3-турда терма жамоа Конго ДР билан тўқнаш келади, ўйин 28 июнь куни бўлиб ўтади
    3 комментария
    9 классов
    Дастлабки икки турда Ўзбекистон фақат Тунисдан кўра камроқ гол ўтказиб юборди холос. Лекин йўл қўйилган вазиятлар бўйича терма жамоамиз бошқа бир нечта жамоалардан юқорида эди, яъни аслида биз кутилганидан кўпроқ гол ўтказиб юбордик. Терма жамоамиз икки ўйинда 4.2 xGOT қабул қилган ва 8 та ўтказиб юборган. Дарвозабонларимиз қабул қилинган зарбаларга нисбатан -3.8 xGOT манфий фарққа эга. 48 терма жамоа ичида фақат тунислик дарвозабонлар жуфтлиги Шамах ва Дамендан ёмонроқ кўрсаткич холос – 4.8. Бу борада чемпионатда энг яхши кўрсаткич Шотландия терма жамоаси дарвозабони Ангус Ганнда - +1.5. Яъни агар бизнинг дарвозабонлар Ганн даражасида ўйин кўрсатишганда 3 та гол ўтказган бўлардик. Яъни яхши перформанс билан биз Колумбия билан 1:1, Португалия билан 0:2 ўйнашимиз мумкин эди. Ўртача перформанс, яъни бу борада 0 кўрсаткичга эга бўлган, фақат гол бўлиши керак зарбаларни ўтказиб юборган Барт Вербругген билан таққосласак, жами 4 гол ўтказиб юборишимиз керак эди. Яъни, Колумбия билан 1:1, Португалия билан 0:3. Шунингдек, турнирда дарвозабонларнинг ҳаддан ташқари даражадаги қаҳрамонликларини ҳам кўрдик. Масалан, Кюрасао дарвозабони Элой Рум Эквадорга қарши ўйинда 2.27 xGOT дан гол ўтказмаган. Умуман, Юсупов Колумбия билан ўйинда 1.36 xGOT қабул қилиб, 3 гол ўтказиб юборган бўлса, бундан кўпроқ xGOT дан бирорта ҳам гол ўтказилмаган 6 ҳолат бор. Демак, агар Юсупов Колумбия билан ўйинда қаҳрамонлик кўрсатдан дарвозабонлар даражасида ўйнаганда, ҳатто 1:0 ҳисобида ютишимиз ҳам мумкин эди. Бошқа кўп жиҳатлар панд бераётган пайтда кўпинча дарвозабонлар жонга оро киради. Турнирда афсуски, бу ҳам кузатилмади.
    3 комментария
    15 классов
    «Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр «Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес билан шартнома имзолаш уринишларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Хосе Альварес ёзмоқда. Каталония клубининг биринчи таклифи рад этилган эди. Бироқ «кўк-анорранглилар» ўз таклифларини яхшилашди. «Барселона» Альварес учун 150 миллион евро тўлашга тайёр. Агар «Атлетико» ушбу таклифни қабул қилса, каталонияликлар ўзларининг трансфер рекордини янгилашади. Бундан олдин Испания гранди Усман Дембелени Дортмунднинг «Боруссия»сидан 148 миллион еврога сотиб олган эди («Transfermarkt» маълумотлари). Аввалроқ футболчи «Атлетико»ни тарк этиш ниятида эканлигини эълон қилган эди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужумчи айнан «Барселона»га ўтишни хоҳлайди. Аммо мадридликлар ўз ўйинчисини бошқа Испания клубига сотишни режалаштиришмаяпти.
    10 комментариев
    11 классов
    Япония мусобақа фаворитига қарши майдонга тушади. Яна учта плей-офф жуфтликлари маълум Иккита гуруҳ якунидан сўнг яна 3 та 1/16 финал жуфтликлари маълум бўлди. Мусобақа мезбонларидан бири АҚШ 1/16 финалда Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушади. Япония мундиал фаворитларидан бири ҳисобланмиш Бразилияга қарши майдонга тушади. 1/16 финалнинг энг қизиқарли учрашувлардан бирида эса Нидерландия ва Марокаш ўзаро тўқнаш келади. Нидерландия - Марокаш Бразилия - Япония АҚШ - Босния ва Герцеговина
    4 комментария
    10 классов
    ЖЧ-2026. 66та ўйиндан 18тасида йирик ҳисоб. Бу нимадан далолат? Жаҳон чемпионатининг гуруҳ учрашувлари якунига етишига кам вақт қоляпти. Бугун тонгда ва эрталаб ўтказилган баҳсларнинг учтаси йирик ҳисобда якун топди. Франция иккинчи таркиб билан ўйнаган Норвегия дарвозасига 4та, Сенегал Ироққа бешта, Бельгия ҳам Янги Зеландия дарвозасига бешта тўп киритди. Мана шу ҳисоблар диққат-эътиборни тортди, негаки бу йилги мундиалда йирик ҳисоблар кўпайиб кетгандек. Ҳисоблаб қарасак, шу пайтгача 66та ўйин ўтказилган бўлса, шундан 18тасида йирик ҳисоб қайд этилибди. Бу даҳшатми? Ҳа, даҳшат. Дастлаб шу пайтгача йирик ҳисоб кузатилган ўйинларни келтириб ўтсак. Жаҳон чемпионатида 48та жамоа иштирок этаётганини ва жамоалар 12та гуруҳга бўлинганини биламиз. Қизиғи шундаки, 11та гуруҳда ҳеч бўлмаса битта йирик натижа қайд этилган. Фақат Англия, Гана, Хорватия ва Панама кураш олиб бораётган охирги "L" гуруҳида йирик ҳисоб кузатилмади. A гуруҳи: Чехия - Мексика 0:3 Бу гуруҳда фақат битта йирик ҳисоб кузатилди. Мексика Чехия дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. B гуруҳи: Швейцария - Босния 4:1 Канада - Қатар 6:0 Қитъадошимиз Қатарнинг Канадага 0:6 ҳисобида имкониятни бой бергани чатоқ бўлди. Гуруҳнинг яна бир ўйинида Швейцария рақибидан 4:1 ҳисобида устун келди. C гуруҳи: Бразилия - Гаити 3:0 Шотландия - Бразилия 0:3 Ушбу гуруҳдаги ҳар икки йирик ҳисоб Бразилия терма жамоаси иштирокида кузатилди. Анчелотти шогирдлари аввалига Гаитини, сўнгра Шотландияни бир хил 3:0 ҳисоби билан мағлуб этишди. D гуруҳи: АҚШ - Парагвай 4:1 D гуруҳида мезбон АҚШ Парагвай устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. E гуруҳи: Германия - Кюрасао 7:1 Жаҳон чемпионати дебютанти Кюрасао Германия билан баҳсда 7та гол қабул қилиб олди. F гуруҳи: Швеция - Тунис 5:1 Нидерландия - Швеция 5:1 Тунис - Япония 0:4 Гуруҳда Швеция Тунисни 5:1 ҳисобида мағлуб этганди, кейин ўзи шу ҳисоб билан Нидерландияга енгилди. Гуруҳдаги бошқа беллашувда Япония ҳам Тунисдан йирик ҳисобда устун келди. G гуруҳи: Янги Зеландия - Бельгия 1:5 Яқинда ниҳоясига етган учрашувда Бельгия Океания вакили дарвозасига бешта гол урди. H гуруҳи: Испания - Саудия Арабистони 4:0 Осиё жамоаларининг йирик мағлубияти Саудия Арабистони иштирокидаги ўйинда ҳам кузатилди. Испания билан баҳсда саудияликлар жавобсиз 4та гол қабул қилиб олишди. I гуруҳи: Ироқ - Норвегия 1:4 Франция - Ироқ 3:0 Норвегия - Франция 1:4 Сенегал - Ироқ 5:0 Бу гуруҳнинг 6та ўйинидан нақ тўрттасида йирик ҳисоб қайд этилди. Ачинарлиси, Ироқ ҳар учала баҳсда йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Илк турда 4:1 ҳисобида зафар қучган Норвегия "кераксиз" баҳсда Францияга шу ҳисоб билан мағлуб бўлди. J гуруҳи: Аргентина - Жазоир 3:0 Бу гуруҳда Аргентина ўзининг дастлабки учрашувини йирик ғалаба билан якунлади. K гуруҳи: Португалия - Ўзбекистон 5:0 Мундиалдаги яна бир дебютант Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам йирик мағлубиятни тотиб кўрди. Португалия билан баҳс 5:0 ҳисобида рақиблар фойдасига ҳал бўлди. Энди таҳлил ва ҳисоб-китобга ўтамиз. Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонининг ортиши йирик ҳисобларни келтириб чиқарди. Айтиб ўтганимиздек, 66та ўйиндан 18таси йирик натижа қайд этилган ва бу 27 фоизни ташкил қиляпти. Агар ЖЧ иштирокчилари 64га етказилса (ҳар ҳолда Инфантино шуни режа қиляпти), унда йирик ҳисоблар янаям кўп учрайди. Бунинг устига зерикарли баҳслар кўпаяди. Жаҳон чемпионати ўз тароватини йўқотади. 48 жамоа иштирокидаги Жаҳон чемпионати молиявий томондан яхшигина даромад келтирмоқда. Лекин аксар ўйинлар АҚШда бўлиб ўтаётганини унутмайлик. Агар Қатарда ташкил қилинганида биргина ўйин чиптаси 1700 доллар бўлмасди. Чунки ҳар бир давлатнинг ўз тош-тарозиси бор. Футбол томондан ёндашганда зерикарли беллашувлар ҳам кузатилди. Фақат бир дарвозага ўйналган ўйинлар бўлди. Осиё жамоаларининг йирик мағлубияти ҳаммамизни ўйга толдиради. Чунки муниал Осиё учун ойна. Осиё футболи даражаси мундиалда билинади, биз шу орқали кўзгуда ўз аксимизни кўриб оламиз. Ҳозирча Қатар, Ироқ, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. Ҳар тўртта жамоа 2027 йил Осиё Кубогида иштирок этишини ҳисобга олсак, бу жамоалар ўз ўйинини кучайтириши учун кўп ишлаши керак. Япония, Эрон, Австралия ва Жанубий Корея ҳартугул ўз ўйинини топиб олгандек. Япония ва Австралия кейинги босқич масаласини ҳал қилди, Эрон ва Жанубий Корея бошқа гуруҳлардаги вазиятни кутяпти. Осиё Кубогида ҳам шу жамоалар бирламчи фаворит бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Ўзбекистон терма жамоасига охирги турда фақат ижобий натижа керак. Гуруҳдан чиқмаслигимиз аниқ, фақат Туркияга ўхшаб охирги ўйинда ғалаба қозонган ҳолда қайтсак яхши бўларди. Х.Холиқов
    1 комментарий
    9 классов
    🇺🇿Ўзбекистон плей-оффга чиқиш учун Конгони камида 4:0 ҳисобида мағлуб этиши керак. Бироқ бу натижа ҳам етарли бўлмаслиги мумкин — кейинги босқичга чиқиш учун бошқа гуруҳ ўйинлари ҳам Ўзбекистон фойдасига якунланиши лозим. 1. Испания Уругвайни ютиши 2. Миср Эронни ютиши 3. Сенегал ва Ироқ дуранг ўйнаши
    6 комментариев
    15 классов
    Эроннинг 90+5 дақиқада ҳисобга олинмаган голи. Ушбу вазиятда ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Мисрликлар устига муздек сув қуйгандек бўлди ўзи ҳам.
    3 комментария
    11 классов
footballnews
Добавлено видео
  • Класс
footballnews
  • Класс
footballnews
Добавлено видео
  • Класс
Показать ещё