Свернуть поиск
Правая колонка
Чақалоқ йиғлай бошлайди. Дарсдан чиқиб кетмоқчи бўлиб турганда, дарс ўтаётган профессор Сидней Энгелберг чақалоқни қўлига олиб, дарсни давом эттиради. Буни талабалар камерага муҳрлашади ва профессорнинг ҳаракати бутун дунёда инсонийликка намуна сифатида кўрилади. Кейинчалик берган интервьюсида профессор Энгелберг бу ҳолат биринчи маротаба бўлмаётгани, у доимо фарзанди бор талабаларга иккиланмасдан дарсга фарзандларини олиб келишга рухсат берганини айтади:
- Бу ҳаракатим ўз-ўзидан юз берди. Талабам чақалоғи йиғлай бошлаганда дарсдан чиқиб кетишга тараддудлана бошлади. Агар кимдир нимадир қилмаса, у қиз ўзи ўрганаётган соҳа бўйича машғулотни ўтказиб юборишга мажбур бўларди.
Профессор талабаларини кўпинча "Фарзандларингизни дарсга олиб келаверинг, улар ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Дарсни улар бор бўлса ҳам ўтаверамиз" деб руҳлантиради.
© Абдулазиз Саидалиханов
Isroil, Yavne, Hebrew universiteti. Pr. Sidney Engelberg 2015. Maslahatim.uz

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4