Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Бир киши иш столига ўтириб, қўлига қалам олди ва:
▪️«Ўтган йили азоб бераётган ўт пуфагимни жаррохлик йўли билан олдириб бир ой ётиб қолдим.
▪️Олтмиш ёшга етдим ва
нашриёт уйида ўттиз йил ишлаган мансабимдан кетдим.
▪️Отам вафот этди.
▪️Ўғлим автоҳалокатга учрагани, бир неча ой ўқишга боролмагани боис бакалаврлик даражасидан маҳрум бўлди» , вароқнинг охирига «Ўтган йили жуда ҳам ёмон йил бўлди» деб ёзди.
🌹Аёли кириб келди. Эрининг кайфиятсиз ўтирганини кўриб, унга яқинлашди. Елкаси узра ёзган хатини ўқиди. Ҳеч нарса демай оҳиста хонани тарк этди.
Бир неча дақиқадан сўнг, қўлига қоғоз ушлаб кириб келди. Индамасдан эри ёзган хатнинг олдига қўйди. Эри унга қараб ўқий бошлади:
🔽«Ўтган йили узоқ йиллар азоблаб келаётган ўт пуфагингизнинг оғриқларидан халос бўлдингиз. Олтмиш ёшни қаршилаган бўлсангиз ҳам, Аллоҳнинг изни ила соғ-саломатсиз. Ишингизни тарк этганингиз эса уйда ажойиб асарлар ёзишингизга имкон берди. Отангиз тўқсон беш йил яшадилар. Ҳеч кимга суяниб, муҳтож бўлмадилар. Ётиб қолмадилар. Қийналмасдан осон жон бердилар. Ўғлингиз автоҳалокатда ўлимдан омон қолди. Ногирон бўлиб қолмасдан, машаққатсиз тузалди»
Вароқ сўнгига📄
«Аллоҳ бизга ўтган йилни нақадар хайрли қилди. Ҳаммаси яхшилик билан якун топди» деб ёзилганди.
Улар иккови бошдан кечирган бир хил ходисаларни икки хил мулоҳаза қилишди.
PS: Биз дойим камчиликларни кўрамиз. Шу сабаб Аллоҳнинг берган неъматлари учун шукр қилмаймиз. Биздан олиб қўйилган нарсаларни ўйлаб, бутун эътиборимизни шунга қаратамиз. Бор бўлган неъматларни баъзан эсимизга ҳам келтирмаймиз.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев