Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
"Менинг ҳақиқатим” саҳифасини мунтазам ўқиб борганим сабаб ўз ҳаётимни ҳикоя қилиб бериш истаги туғилди, — деб мактуб йўллаган бухоролик мухлисамиз. — Ўқишни тугатишим билан ишга жойлашгани ҳам қўймай дадамнинг танишига узатишди. Куёв бўлмиш мусиқа билим юртини тугатган, дунёқараши кенг, хушмуомала йигит бўлиб, биринчи учрашувдаёқ кўнглимга ўтиришди. Тўйдан олдин одамларнинг «қайноналар ёмон бўлади, минг қилсанг ҳам келинни ўз фарзандидек кўрмайди» деган ваҳималарини кўп эшитганим учун бегона уйда бироз чўчиб юрдим…
Лекин қайнонам на муомаласи, на муносабати билан ёмонлик қиладиганга ўхшамасди. Аксинча, кундан-кунга у кишини ўз онамдек яхши кўриб борардим. Айниқса, биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимда қайнонамни янада яқиндан билганман. Маҳалладаги бошқа келинлар инқиллаб каллаи саҳарлаб кўчага сув сепиб, супуриб юрса, қайнонам «оғироёқ ҳолингизда ҳар куни челак-челак сув кўтаришингиз шартмас, тонг-саҳардан турманг, бироздан кейин қайнсинглингиз ёки ўзим супириб оламан», деб қўймасди. Уйдаги оғир ишларни ўғлига айтиб қилдирар, «хотининг ҳомиладорлигида яхши қарасанг, болаларинг соғлом бўлади, аксинча қилсанг, эртага умринг болаларингни дўхтирма-дўхтир олиб юриш билан ўтади. Кун бўйи тик оёқда иш қилиб, асаблари чарчаган аёлнинг боласи ҳам инжиқ, йиғлоқи бўлади», деб тушунтирарди. Турмуш ўртоғим баъзида «Ойи, келинингизни жуда эркалатиб юборяпсиз, эртага дангасаликка ўрганиб қолса, ўзингизга малол келади», деб кулиб қўйса, қайнонам: «Ишинг бўлмасин, келинимнинг фаросати жойида», деб қўярди.
Қўшни келинларнинг менга роса ҳаваси келарди. Улар ҳомиладор ҳолида ҳам иссиқ ошхонада тоғора-тоғора пишириқ пишириш, хамир қилиш, ҳовлию кўчаларни супириш, қучоқ-қучоқ кирларни ювиш каби юмушларни бажаришарди. Бизнинг уйда ҳам бу юмушлар бажариларди, фақат уни қайнонам, мен ва қайнсинглим бараварига қилардик. Бир куни қўшни келинлардан бири: «Сизга маза-да, қайнонангизнинг бурнидан ип ўтказиб олгансиз, ҳамма ишни ўзи қилади. Бунга қандай эришгансиз, бизга ҳам ўргатинг. Мен у ёғим оғрияпти, бу ёғим оғрияпти, деб ёлғондан инқилласам ҳам қайнонамнинг сира жони ачимайди. «Артистликни қўйиб, ишингизни қилинг, биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз», дейди. Лекин сиз жуда шум экансиз», деб қолди. Уятдан ерга кириб кетай дедим. Ҳеч қанақа шум эмасман, дедим-у, қайнона-келин муносабатимиз ташқаридан қандай кўринишини тасаввур этиб, хижолат чекдим. Бу гапларни ичимга сиғдиролмай қайнонамга айтдим. Улар индамай тингладилар-да, кейин: «Кўчани гапига эътибор берманг, туринг, кечки овқатга уннайлик ҳозир дадангиз билан эрингиз ишдан келади», деб яна ишга киришиб кетдилар.
Шу тарзда аҳил-иноқ яшаб, кетма-кет фарзандлар кўрдим. Бу орада қайнсинглимни узатдик. Эрим мусиқа ўқитувчиси эди, шаҳар маданият бўлими бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Қайнонам гоҳ койиб, гоҳ яхши гапириб рўзғор ишларини ўргатди. Барча ишларни ўз зиммамга олиб, болаларни биргаликда катта қилдик. Мактабда бошланғич синфларга дарс берардим. Ишдалигимда қайнонам

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев