Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Чиройингиз гуллар наслидан,
Гўзалларнинг нақшисиз Она...
Қолишмайсиз баҳор фаслидан,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Борлигингиз бахтимдан дарак,
Сўзингиздан севинар юрак,
Минг яхшилар менга не керак,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Сиз бор алам менга боқмайди,
Кўзларимдан ёшлар оқмайди,
Бўлмасангиз дунё ёқмайди,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Меҳрингиздан оромда жоним,
Омад ўраб турар тўрт ёним,
Файзлидир сизла ҳар оним,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Борсиз мендан қувончлар кетмас,
Бошгинамга балолар етмас,
Қалбни армон мағлублар этмас,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Ҳамнафассиз доим ноламда,
Жолангиз бор оққан жоламда,
Сиздай инсон йўқдир оламда,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
Чиройингиз гуллар наслидан,
Гўзалларнинг нақшисиз Она...
Қолишмайсиз баҳор фаслидан,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она...
© Зоҳид Зиё...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев