Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
-------
Инсон ҳаёти – доимий танлов ва изланишдан иборат. Биз кўпинча "эркинлик" тушунчасини нотўғри талқин қиламиз, уни ҳеч қандай мажбуриятсиз, мутлақ мустақиллик деб ўйлаймиз. Аммо Муқаддас Қуръони Карим бизга бутунлай бошқа, жуда нозик ва теран ҳақиқатни очади.
Сиз бугун кимсиз? Ўз Яратганини таниб, Унинг иродасига бўйсунган озод инсонми ёки нафс ва дунёнинг занжирларига боғланган сохта "эркинлик" қурбоними?
Қуръони Каримда инсоннинг маънавий ҳолати ва феъл-атворига қараб бир нечта аниқ, тизимли атамалар ишлатилади. Бу атамалар шунчаки номлар эмас, балки қалбнинг асл қиёфасини очиб берувчи кўзгудир.
«Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар.»
(Юсуф.103)
Қуръонда «абд» (чин банда) мўмин унвони шунчаки ҳаммага берилаверадиган ном эмас, балки ўз Роббисини таниб, Унга ихтиёрий равишда таслим бўлган, ихлосли кишиларнинг энг юксак мақомидир. Улар озчилик эканлиги такидланади. «…Албатта, кўп шериклар бир-бирларига тажовуз қилурлар. Магар имон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар мустасно. Улар эса жуда оздирлар...» (Сод.24). Агар инсон ўз Яратганини танишдан ва Унга бўйсунишдан бош тортса, Қуръони Каримда ундай кишиларнинг ҳолати ва феъл-атворига қараб бир нечта аниқ атамалар (номлар) ишлатилади.
Бунинг (“абд”, “ибади”, “мўмин”)акси бўлган асосий номлар ва уларнинг маънолари қуйидагича:
1. Кофир (كافِر) — «Ҳақиқатни ёпувчи». Куфр (الكُفْر) сўзи араб тилидаги «كَفَرَ» (кафара) феълидан келиб чиққан бўлиб, аслий луғавий маъноси: ёпмоқ, беркитмоқ, тўсмоқ. Шунинг учун араб тилида деҳқонга ҳам «кофир» дейилган, чунки у уруғни тупроқ билан ёпади. Қуръонда бу маъно ҳам учрайди: «…ўсимликлари деҳқонларни (الكفار) ҳайратга солади…»
(Ал-Ҳадид, 20) Бу ерда «الكفار» сўзи «деҳқонлар» маъносида ишлатилган. Яъни куфрнинг луғавий маъноси («ёпиш, яшириш») билан шаръий маъноси («ҳақиқатни яшириш ёки инкор қилиш») ўзаро боғлиқ.
Контекст: Рўй-рост берилган далил ва оятларни кўриб, ақли етиб турса-да, ҳақиқатни инкор қилувчи ва ёпувчи инсон.
«Албатта, кофир бўлган кимсаларни огоҳлантирсанг ҳам, огоҳлантирмасанг ҳам уларга барибир — иймон келтирмайдилар» (Бақара, 6-оят) «Улар қалблари ишонч ҳосил қилган ҳолда, зулм ва такаббурлик билан уларни инкор қилдилар.»
(Намл, 14оят). «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлар учун хор қилувчи азоб бор.» (Оли Имрон, 21оят) ك ف ر куфир сўзи қуронда 525 марта келган.
2. Мушрик (مُشْرِك) — «Шерик қилувчи»
Илдизи ва маъноси: «Ширк» — шериклик, тенглаштириш.
Контекст: Яратганнинг мавжудлигини бутунлай инкор этмаса-да, Унинг ўзигагина хос бўлган сифатлари ва ибодатига бошқа нарсаларни ёки инсонларни шерик қилувчи одам.
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмайди...» (Нисо сураси, 48-оят). «Мушриклар нажасдирлар.»
(Тавба, 9:28) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен сизлар учун энг қўрққан нарсам — кичик ширкдир… у риёдур.» (Имом Ахмад.Муснад). ش ر ك Ширк сўзи қуронда 168 марта келган.
3. Фосиқ (فاسِق) сўзи арабча «فَسَقَ» (фасақа) феълидан келиб чиққан — «Чегарадан чиқувчи / Чегарани бузувчи» Араб тилида хурмо пўстлоғидан ёриб чиқса, «фасақат» дейилади.
Контекст: Аллоҳнинг ахлоқий ва шаръий чегараларини (буйруқларини) бузиб, итоатсизлик қилиб ташқарига чиққан инсон. «Албатта, мунофиқлар — улар айнан фосиқлардир (итоатдан чиққанлардир).» (Тавба, 67-оят). «…Улар Аллоҳнинг аҳдини бузадилар… Ана ўшалар фосиқлардир.»
(Бақара, 27). ف س ق. Фисқ сўзи қуронда 54 ўринда келган.
4. Золим (ظالِم) сўзи арабча «ظَلَمَ» (залама) феълидан келиб чиққан — «Адолатсиз, нарсани ўз ўрнига қўймайдиган» деган маънони беради. Контекст: Чин бандалик ўрнига нафсга, тағутга ёки сохта ғояларга сиғиниб, ўз нафсига ва ҳақиқатга адолатсизлик қилган киши. «Эй ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк буюк зулмдир.» (Луқмон, 13-оят). «Албатта, Аллоҳ одамларга заррача ҳам зулм қилмайди. Лекин одамлар ўзларига ўзлари зулм қиладилар.» (Юнус, 44). ظ ل م
Зулм сўзи қуронда 315 ўринда келган.
5. Мунофиқ (مُنافِق) — «Икки юзламачи» «نَافَقَ» (нафақа) феълидан келиб чиққан. Бўрсуқнинг иккита тешиги бўлган ини («нафақ») тушунчасидан олинган — бир томондан кириб, иккинчи томондан чиқиб кетади.
Контекст: Тилида «мен ҳам бандаман/иймон келтирдим» деб, дилида куфр ва инкорни яшириб юрадиган сохта кимса. «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан қаватидадирлар.» (Нисо,145). Пайғамбар ﷺ дедилар: «Мунофиқнинг аломати учта: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса бузади, омонат берилса хиёнат қилади.» (Имом Бухорий, 33; Имом Муслим, 59). ن ف ق. Нифоқ сўзи қуронда 37 ўринда келган.
Жуда муҳим нуқта: «Тоғутга банда бўлиш» Қуръон мантиқи шунчаки ажойиб: Инсон ҳеч қачон мутлақ «мустақил» ёки эркин бўлиб қолмайди. Агар у Аллоҳнинг бандаси (абд) бўлишни рад этса, автоматик равишда бошқа нарсанинг бандасига айланади. Нафсининг бандаси: «Хавои нафсини ўзига илоҳ қилиб олган кимсани кўрдингми?» (Фурқон сураси, 43-оят)
Тоғутнинг (золим тузум / шайтоннинг) бандаси: Қуръонда «Абадут-Тоғут» (Тағутга/шайтонга банда бўлганлар) атамаси ҳам учрайди (Моида сураси, 60-оят).
Ҳа, инсон ё ўз хоҳиши билан Яратганига бўйсуниб «Абд» (чин банда) мақомини олади, ёки ақли ва иродасини нафсига топшириб «Кофир», «Мушрик», «Мунофиқ»,«Фосиқ» ва «Золим» ҳолатига тушади. «Осмонлару ернинг яратилишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун оят-белгилар (ибратлар) бордир.»(Оли имрон.190)
«Албатта, бунда ақл эгалари учун эслатма/ибрат бордир.» (Зумар.21) Ва Аллоҳу Аълам. Тавфиқ Алоҳдан.
رَبِّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۖ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Эй осмонлару ерни яратган Зот! Дунёю охиратда Ўзинг менинг Валийимсан (эгам, ҳомийимсан). Мени мусулмон (чин банда) ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳлар қаторига қўшгин.
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
#Тафаккур

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев