Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Чунки отаси, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу, шаҳид бўлган эди.
У ортида қарамоққа муҳтож тўққиз нафар қиз фарзандни, шунингдек, ҳақ эгаларига тўланиши лозим бўлган жуда кўп қарзларни қолдирган эди.
Хақдорларнинг кўпчилиги Мадина яҳудийлари эди.
Жобирнинг қўлида эса бу қарзларни узиш учун ҳеч нарса йўқ эди, фақат кичик бир хурмо боғи бор эди.
Унинг бир йиллик ҳосили эса қарзнинг бир қисмига ҳам етмас эди.
Хўш, у бутун қарзни қандай тўлай оларди?
Жобир қарз берувчиларнинг олдига борди.
Улардан боғдан чиқадиган ҳосилга рози бўлишларини ёки Аллоҳ кенгчилик бергунча муҳлат беришларини илтимос қилди.
Лекин улар рад этишди ва ҳақларини тўлиқ олишга қаттиқ туриб олишди.
Дунё унга тор келиб қолгач, Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Отам Уҳуд куни шаҳид бўлди. У жуда кўп қарз қолдирди. Қарздорлар эса фақат тўлиқ тўлашга рози бўлишмоқда», — деди.
Шунда Набий ﷺ Жобир билан бирга боққа чиқдилар.
У зот хурмо уюмларига назар солдилар, кейин уларнинг орасида айланиб, Аллоҳ азза ва жалладан уларга барака беришини сўраб дуо қилдилар.
Сўнг Жобирга:
«Қарз эгаларини чақир ва ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бер», — дедилар.
Жобир хурмони ўлчаб тарқата бошлади.
Бир қарздор кетди, кейини келди.
Бир қарз тўланди, кейини тўланди...
У ҳар лаҳза хурмо тугаб қолишини кутарди.
Аммо воқеа таърифлаб бўлмас даражада ҳайратли эди.
Ҳар сафар биров ҳаққини тўлиқ олса ҳам, хурмо уюмлари аввалгидек турар эди.
Гўёки улардан ҳеч нарса олинмагандек эди!
Жобир розияллоҳу анҳу бу воқеани шундай ривоят қилади:
«Мен уларга ўлчаб бердим. Уларнинг барча ҳақларини тўлиқ адо этдим. Шундан кейин ҳам уларга берганимча хурмо қолди».
Бошқа бир ривоятда эса шундай дейди:
«Ҳатто Расулуллоҳ ﷺ турган хирмонга қарадим. Ундан ҳеч нарса камаймагандек эди».
Шу тариқа барча қарзлар тўлиқ узилди, хурмо эса аввалгидек қолаверди!
Бу — Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари ﷺ қўллари билан намоён қилган буюк барака эди.
Токи у қарз оғирлигидан эзилган бир бандага раҳмат, очиқ-ойдин мўъжиза ва ҳар бир мўмин мусулмон учун ибрат бўлсин.
Аллоҳ оз нарсага барака берса, у кўпаяди.
Агар У зот ишингизни Ўз зиммасига олса, енгиллик сиз кутмаган томондан келади.
Набийﷺга саловат айтишни унутманг!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев