Тошкентда $3,5 млнлик имтиёзли кредит эвазига $420 минг талаб қилганлар ушланди

ДХХ маълумотига кўра, хусусий тижорат банки филиали юристи ва муқаддам судланган шахс тадбиркорга $3,5 млн миқдорида имтиёзли кредит расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига улар $420 минг талаб қилган. Гумоналунивчилар олдиндан келишилган $50 мингни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қузғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкентда $3,5 млнлик имтиёзли кредит эвазига $420 минг талаб қилганлар ушланди - 5393342905655
Тошкентда $3,5 млнлик имтиёзли кредит эвазига $420 минг талаб қилганлар ушланди - 5393342905655
  • Класс

Эрон Украина портига ракета зарбаси бериш имкониятини кўриб чиққан

The New York Times маълумотига кўра, Эрон Каспий денгизидаги кемага ҳужумга жавобан Украинадаги Қора денгиз портларидан бирига баллистик ракета билан зарба бериш имкониятини кўриб чиққан.
Нашр ёзишича, дипломатик мулоқатлардан сўнг вазият ҳозирча барқарорлашган. Эрон ҳужумни «душмонона ва жиноий ҳаракат» деб атаб, етказилган зарар қопланишини талаб қилган.
Шу билан бирга, Украина ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Андрей Сибига Киев можарони кучайтиришдан манфаатдор эмаслигини билдириб, кемага зарба атайлаб берилмаганини маълум қилди.
AP Photo / Vahid Salemi
  • Класс

Ўзбекистонда қайси соҳаларда маош энг юқори экани маълум болди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 7,1 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4%га кўп.
Қайта суғурталаш соҳасида ўртача маош 26 млн сўм, компьютер дастурлаштириш ва маслаҳат хизматларида эса 22,2 млн сўмни ташкил этган. Батафсил маълумот Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Ўзбекистонда қайси соҳаларда маош энг юқори экани маълум болди - 5393341474103
Ўзбекистонда қайси соҳаларда маош энг юқори экани маълум болди - 5393341474103
  • Класс

Тошкентда $1 млрдлик икки қаватли пулли ҳалқа йўли қурилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорига кўра, узунлиги 100 км бўлган икки қаватли пулли ҳалқа автомобиль йўли «China Railway Construction» компанияси билан ҳамкорликда барпо этилади.
Шунингдек, «SINO-Hunan» иштирокида туннеллар, йўл ўтказгичлар, BRT йўлаклари ва янги автомобиль йўллари қурилиши, «China Construction» билан эса йўлларни реконструкция қилиш ва кемпинг ҳудудларини барпо этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2026 йил сентябрига қадар «Step City» компанияси билан ҳамкорликда Тошкентнинг янги транспорт мастер-режаси ишлаб чиқилади.
Сурат СИ маҳсули
  • Класс

Тошкент вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзэнергоинспекция маълумотига кўра, ҳолат Янгийўл туманида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Маълум бўлишича, "Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари" ҳавза бошқармасига қарашли станцияда ҳисоблагич уланиш схемаси ўзгартирилган.
Ҳуқуқбузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 448 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Тошкент вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди - 5393340662583
Тошкент вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди - 5393340662583
  • Класс

Тошкент метросининг «Чинор» бекати реконструкциядан сўнг очилди

Тошкент метрополитени маълум қилишича, 13 июнь куни таъмирлаш ишлари учун ёпилган «Чинор» бекати бугун йўловчилар учун қайта очилди.
Реконструкциядан сўнг бекатнинг ўтказувчанлик қуввати кунига 15 мингдан 35-40 минг нафарга оширилди.
Шунингдек, кириш-чиқиш ҳудудлари кенгайтирилди, турникетлар сони 6 тадан 13 тага кўпайтирилди. Ҳалқа йўналишидан келувчи йўловчилар учун алоҳида кириш йўлаги ташкил этилди.
    Тошкент метросининг «Чинор» бекати реконструкциядан сўнг очилди - 5393339105335
    Тошкент метросининг «Чинор» бекати реконструкциядан сўнг очилди - 5393339105079
  • Класс

Павел Дуров терроризмга кўмаклашишда гумонланиб халқаро қидирувга берилди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Telegram асосчиси Павел Дуровни халқаро қидирувга берган. Унга терроризмга кўмаклашиш моддаси бўйича айблов қўйилгани маълум қилинди.
ФХХ маълумотига кўра, Telegram маъмурияти Украина махсус хизматлари Россия ҳудудида терактлар ва оммавий қотилликларни тайёрлашда фойдаланган каналлар, чатлар ва ботларни ўчирмаган.
Идора таъкидлашича, «Dayvinchik» Telegram хизмати орқали россиялик ёшларни террорчилик фаолиятига жалб қилиш ҳолатлари аниқланган. 2025 йил июлидан буён Россиянинг 16 та ҳудудида 46 нафар фойдаланувчи қўлга олинган.
Павел Дуров терроризмга кўмаклашишда гумонланиб халқаро қидирувга берилди - 5393338986295
  • Класс

Тошкент аэропортида Таиланддан олиб келинган 4,4 кг гиёҳванд модда мусодара қилинди

ДХХ маълумотига кўра, «Бангкок – Шаржа – Тошкент» рейси билан келган Қозоғистон фуқаросининг юкидан ширинлик қадоқларига яширилган 4,4 кг гиёҳванд модда аниқланган.
Ушбу юкни қабул қилиши керак бўлган 20 ёшли шахс ҳам қўлга олинган. Ундан пневматик тўппонча топилган.
Гумонланувчилар қамоққа олинган, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Тошкент аэропортида Таиланддан олиб келинган 4,4 кг гиёҳванд модда мусодара қилинди - 5393338874679
    Тошкент аэропортида Таиланддан олиб келинган 4,4 кг гиёҳванд модда мусодара қилинди - 5393338878775
  • Класс

Ўзбекистон ва Беларусь футбол соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Бухоро вилояти спорт бошқармаси делегацияси Беларусга хизмат сафари доирасида Беларусь футбол федерацияси раиси Евгения Булойчик билан учрашув ўтказди.
Учрашувда қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, мураббий ва мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ҳамда халқаро спорт тадбирларини ҳамкорликда ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
    Ўзбекистон ва Беларусь футбол соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди - 5393338191159
    Ўзбекистон ва Беларусь футбол соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди - 5393338195511
    Ўзбекистон ва Беларусь футбол соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди - 5393338195255
  • Класс
Показать ещё