Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 19:00

Тошкентда $3,5 млнлик имтиёзли кредит эвазига $420 минг талаб қилганлар ушланди

ДХХ маълумотига кўра, хусусий тижорат банки филиали юристи ва муқаддам судланган шахс тадбиркорга $3,5 млн миқдорида имтиёзли кредит расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига улар $420 минг талаб қилган. Гумоналунивчилар олдиндан келишилган $50 мингни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қузғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкентда $3,5 млнлик имтиёзли кредит эвазига $420 минг талаб қилганлар ушланди - 5393342905655
Тошкентда $3,5 млнлик имтиёзли кредит эвазига $420 минг талаб қилганлар ушланди - 5393342905655
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 18:00

Эрон Украина портига ракета зарбаси бериш имкониятини кўриб чиққан

The New York Times маълумотига кўра, Эрон Каспий денгизидаги кемага ҳужумга жавобан Украинадаги Қора денгиз портларидан бирига баллистик ракета билан зарба бериш имкониятини кўриб чиққан.
Нашр ёзишича, дипломатик мулоқатлардан сўнг вазият ҳозирча барқарорлашган. Эрон ҳужумни «душмонона ва жиноий ҳаракат» деб атаб, етказилган зарар қопланишини талаб қилган.
Шу билан бирга, Украина ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Андрей Сибига Киев можарони кучайтиришдан манфаатдор эмаслигини билдириб, кемага зарба атайлаб берилмаганини маълум қилди.
AP Photo / Vahid Salemi
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 16:00

Ўзбекистонда қайси соҳаларда маош энг юқори экани маълум болди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал иш ҳақи 7,1 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,4%га кўп.
Қайта суғурталаш соҳасида ўртача маош 26 млн сўм, компьютер дастурлаштириш ва маслаҳат хизматларида эса 22,2 млн сўмни ташкил этган. Батафсил маълумот Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Ўзбекистонда қайси соҳаларда маош энг юқори экани маълум болди - 5393341474103
Ўзбекистонда қайси соҳаларда маош энг юқори экани маълум болди - 5393341474103
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 15:00

Тошкентда $1 млрдлик икки қаватли пулли ҳалқа йўли қурилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарорига кўра, узунлиги 100 км бўлган икки қаватли пулли ҳалқа автомобиль йўли «China Railway Construction» компанияси билан ҳамкорликда барпо этилади.
Шунингдек, «SINO-Hunan» иштирокида туннеллар, йўл ўтказгичлар, BRT йўлаклари ва янги автомобиль йўллари қурилиши, «China Construction» билан эса йўлларни реконструкция қилиш ва кемпинг ҳудудларини барпо этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2026 йил сентябрига қадар «Step City» компанияси билан ҳамкорликда Тошкентнинг янги транспорт мастер-режаси ишлаб чиқилади.
Сурат СИ маҳсули
  • Класс!5
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 13:55

Тошкент вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзэнергоинспекция маълумотига кўра, ҳолат Янгийўл туманида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Маълум бўлишича, "Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари" ҳавза бошқармасига қарашли станцияда ҳисоблагич уланиш схемаси ўзгартирилган.
Ҳуқуқбузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 448 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Тошкент вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди - 5393340662583
Тошкент вилоятида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди - 5393340662583
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 13:00

Тошкент метросининг «Чинор» бекати реконструкциядан сўнг очилди

Тошкент метрополитени маълум қилишича, 13 июнь куни таъмирлаш ишлари учун ёпилган «Чинор» бекати бугун йўловчилар учун қайта очилди.
Реконструкциядан сўнг бекатнинг ўтказувчанлик қуввати кунига 15 мингдан 35-40 минг нафарга оширилди.
Шунингдек, кириш-чиқиш ҳудудлари кенгайтирилди, турникетлар сони 6 тадан 13 тага кўпайтирилди. Ҳалқа йўналишидан келувчи йўловчилар учун алоҳида кириш йўлаги ташкил этилди.
    Тошкент метросининг «Чинор» бекати реконструкциядан сўнг очилди - 5393339105335
    Тошкент метросининг «Чинор» бекати реконструкциядан сўнг очилди - 5393339105079
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 12:00

Павел Дуров терроризмга кўмаклашишда гумонланиб халқаро қидирувга берилди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Telegram асосчиси Павел Дуровни халқаро қидирувга берган. Унга терроризмга кўмаклашиш моддаси бўйича айблов қўйилгани маълум қилинди.
ФХХ маълумотига кўра, Telegram маъмурияти Украина махсус хизматлари Россия ҳудудида терактлар ва оммавий қотилликларни тайёрлашда фойдаланган каналлар, чатлар ва ботларни ўчирмаган.
Идора таъкидлашича, «Dayvinchik» Telegram хизмати орқали россиялик ёшларни террорчилик фаолиятига жалб қилиш ҳолатлари аниқланган. 2025 йил июлидан буён Россиянинг 16 та ҳудудида 46 нафар фойдаланувчи қўлга олинган.
Павел Дуров терроризмга кўмаклашишда гумонланиб халқаро қидирувга берилди - 5393338986295
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 11:00

Тошкент аэропортида Таиланддан олиб келинган 4,4 кг гиёҳванд модда мусодара қилинди

ДХХ маълумотига кўра, «Бангкок – Шаржа – Тошкент» рейси билан келган Қозоғистон фуқаросининг юкидан ширинлик қадоқларига яширилган 4,4 кг гиёҳванд модда аниқланган.
Ушбу юкни қабул қилиши керак бўлган 20 ёшли шахс ҳам қўлга олинган. Ундан пневматик тўппонча топилган.
Гумонланувчилар қамоққа олинган, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Тошкент аэропортида Таиланддан олиб келинган 4,4 кг гиёҳванд модда мусодара қилинди - 5393338874679
    Тошкент аэропортида Таиланддан олиб келинган 4,4 кг гиёҳванд модда мусодара қилинди - 5393338878775
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 10:00

Ўзбекистон ва Беларусь футбол соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Бухоро вилояти спорт бошқармаси делегацияси Беларусга хизмат сафари доирасида Беларусь футбол федерацияси раиси Евгения Булойчик билан учрашув ўтказди.
Учрашувда қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, мураббий ва мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ҳамда халқаро спорт тадбирларини ҳамкорликда ўтказиш масалаларини муҳокама қилди.
    Ўзбекистон ва Беларусь футбол соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди - 5393338191159
    Ўзбекистон ва Беларусь футбол соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди - 5393338195511
    Ўзбекистон ва Беларусь футбол соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди - 5393338195255
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена вчера в 09:00

Марокашнинг энг баланд чўққисида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Марокаш фуқароси Абдерразак ал-Кансули Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакат байроғини Атлас тоғ тизмасидаги энг баланд нуқта – 4167 метр баландликда жойлашган Тубқал чўққисига олиб чиқди.
Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус Ўзбекистон ва унинг халқига бўлган ҳурмат ҳамда самимий меҳрнинг рамзи ҳисобланади.
Марокашнинг энг баланд чўққисида Ўзбекистон байроғи кўтарилди - 5393337580599
Марокашнинг энг баланд чўққисида Ўзбекистон байроғи кўтарилди - 5393337580599
  • Класс!4
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 18:00

Россия армияси ДХРдаги Красний кут аҳоли пунктини назоратга олди

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, «Марказ» қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ДХРдаги Красний Кут аҳоли пункти устидан назорат ўрнатган.
Вазирликнинг билдиришича, аҳоли пункти фаол жанговар ҳаракатлар натижасида эгалланган.
Шунингдек, сўнгги суткада ушбу йўналишда Украина Қуролли кучлари 360 нафаргача ҳарбий, битта зирҳли жанговар машина ва радиоэлектрон кураш станциясини йўқотган.
Sputnik / Станислав Красильников
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 17:00

Самарқанд вилояти сони аҳоли бўйича биринчи ўринда

Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, Самарқанд вилоятида 4 млн 404 минг 575 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Кейинги ўринларни Фарғона вилояти (4,2 млн киши) ва Тошкент вилояти (3,7 млн киши) эгаллаган.
Ҳудудлар кесимидаги аҳоли сони ҳақидаги батафсил маълумотлар инфографикада келтирилган.
Самарқанд вилояти сони аҳоли бўйича биринчи ўринда - 5393325594679
Самарқанд вилояти сони аҳоли бўйича биринчи ўринда - 5393325594679
  • Класс!3
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 16:00

Швейцария банки Гулнора Каримова иши бўйича 3 млн франк жаримага тортилди

Швейцария Федерал жиноят суди Женевадаги Lombard Odier хусусий банкини Гулнора Каримова билан боғлиқ пул ювиш иши бўйича 3 млн швейцария франки миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Swissinfo хабар берди.
Суд хулосасига кўра, банк шубҳали молиявий операцияларнинг олдини олиш учун етарли назорат чораларини кўрмаган. Шунингдек, банкнинг собиқ ходими пул ювишда айбдор деб топилиб, шартли равишда 24 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Суд қарори билан Швейцариядаги 400 млн франкдан ортиқ активлар мусодара қилиниши белгиланди. Швейцария ва Ўзбекистон Каримова иши доирасида мусодара қилинган 313 млн долларни қайтариш бўйича
Швейцария банки Гулнора Каримова иши бўйича 3 млн франк жаримага тортилди - 5393324822839
Швейцария банки Гулнора Каримова иши бўйича 3 млн франк жаримага тортилди - 5393324822839
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 15:00

Эрон, Германия ва Қозоғистон: Песков Украинани турли давлатларга ҳужум қилишда айблади

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина ҳаракатлари фақат Россияга эмас, балки бошқа давлатларга ҳам тааллуқли эканини айтиб, Эрон, Германия ва Қозоғистон билан боғлиқ воқеаларни мисол келтирди.
Унинг сўзларига кўра, Киев Каспий денгизидаги Эрон савдо кемасига зарба берган, Германия-Эрон муҳим энергетика инфратузилмасига оид ҳодисаларга алоқадор бўлган, ҳамда Қозоғистон иштирок этувчи Каспий қувурлари консорциуми объектларига ҳужум қилган. Песков бу ҳаракатларни халқаро хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Эрон мазкур ҳужумни душманона ҳаракат деб атаб, Украинанинг муваққат ишлар ва
Эрон, Германия ва Қозоғистон: Песков Украинани турли давлатларга ҳужум қилишда айблади - 5393324372279
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 14:00

Мирзиёев 9 давлатнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Италия, Фаластин, Саудия Арабистон, Кувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Мирзиёев элчиларни Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти бошлангани билан табриклаб, уларга муваффақият тилади.
    Мирзиёев 9 давлатнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди - 5393324284215
    Мирзиёев 9 давлатнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди - 5393324283959
    Мирзиёев 9 давлатнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди - 5393324283703
    Мирзиёев 9 давлатнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди - 5393324283447
    Мирзиёев 9 давлатнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди - 5393324283191
    Мирзиёев 9 давлатнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди - 5393324282935
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 13:00

АСЕАН давлатлари ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда

Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳамкорлик экспортчилар учун янги бозорлар, савдо шартларини енгиллаштириш ва логистика имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат, техника ва бошқа товарлар экспортини оширишга ёрдам беради.
Руденко Вьетнам билан эркин савдо битими самара берганини, Индонезия ва Ҳиндистон билан ҳам бу йўналишда ишлар давом этаётганини қайд этди. Шунингдек, ЕОИИ ва АС
АСЕАН давлатлари ЕОИИ билан ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда - 5393323845431
  • Класс!0
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 12:00

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Фарғона вилоятининг Савдо уйи очилди  

Вилоят ҳокимлиги хабар қилишича, у ерда вилоятдаги 240 дан ортиқ корхонанинг маҳсулотлари намойиш этилди.
Савдо уйи маҳаллий маҳсулотларни Афғонистон бозорига олиб чиқиш, экспорт ҳажмини ошириш ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Фарғона вилояти делегацияси Абу Али ибн Сино номидаги шифохонага гуманитар ёрдам сифатида замонавий тиббий ускуналар топширди.
    Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Фарғона вилоятининг Савдо уйи очилди   - 5393321649207
    Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Фарғона вилоятининг Савдо уйи очилди   - 5393321649719
  • Класс!2
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 11:00

Тошкентда ижарага олинган автомобилда хавфли ҳаракатланган 17 ёшли йигит жазоланди

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит Monza автомобилида хавфли ҳаракатлар қилгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳакда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум қилинишича, у Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари кўчаларида қоидабузарлик содир этган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео орқали ҳайдовчининг шахси аниқланган.
Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобиль эса жарима майдончасига жойлаштирилди.
    Тошкентда ижарага олинган автомобилда хавфли ҳаракатланган 17 ёшли йигит жазоланди - 5393321554999
    Тошкентда ижарага олинган автомобилда хавфли ҳаракатланган 17 ёшли йигит жазоланди - 5393321554743
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 10:00

Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг янги элчиларини қабул қилди

Қозоғистон элчиси Ерали Тугжанов билан учрашувда савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси, транспорт-логистика ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Финляндия элчиси Йоханна Мария Огрен билан эса савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантиришга эътибор қаратилди.
    Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг янги элчиларини қабул қилди - 5393321164343
    Саидов Қозоғистон ва Финляндиянинг янги элчиларини қабул қилди - 5393321165367
  • Класс!1
Sputnik Ўзбекистон
добавлена 28 июля в 09:00

Халқаро қидирувда бўлган "Жора Тошкентский" Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

Жиноят оламида "Жора Тошкентский" номи билан танилган, Ўзбекистонда туғилган Георгий Сорокин Мисрда қўлга олинди, деб хабар қилди ИИВ.
Вазирлик маълумотига кўра, у Россия фуқароси бўлиб, сўнгги йилларда Дубайда яшаган. Унинг ёнидан турли давлатларга сафарларда фойдаланган сохта Россия паспорти ҳам аниқланган.
Маълум қилинишича, у 2021 йилда Тошкентда умумий қиймати $350 минг бўлган икки уйни товламачилик йўли билан эгаллаб олганликда айбланмоқда.
Халқаро қидирувда бўлган "Жора Тошкентский" Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди   - 5393319979575
Халқаро қидирувда бўлган "Жора Тошкентский" Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди   - 5393319979575
  • Класс!0
Показать ещё